Жамият
Эндиликда фирибгарлик содир этган ва зарарни тўлиқ тўламагани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар, жазони ўташ давомида тўлиқ зарарни қопламаган бўлса шартли озод қилинмаслиги мумкин. Ушбу тартибни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақида Адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилди.
Унга кўра, фирибгарлик, киберфирибгарлик авж оляпти. Янги молиявий пирамидалар пайдо бўляпти (“Аҳмадбой иши”, қатор хусусий бандлик агентликлари, “Straus House”, “Aвто 60 ой”, “Auto Rental”, “1xbet”).
"Фуқароларимиз қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жиноий жавобгарлик борлигини билиб туриб ҳам бу йўлдан қайтмаяпти.
Ўзбекистонда фирибгарлик сўнгги 4 йилда 4 бараварга, киберфирибгарлик сўнгги 3 йилда 8,3 бараварга кўпайиб, ҳозирда умумий жиноятчиликнинг қарийб 5 фоизига етган.
Баъзан жиноятчилар жавобгарликка тортилиб зарарни тўлиқ қопламасдан, озодликдан маҳрум қилиниб, бироз муддатдан сўнг озодликка чиқиши кузатилади, бу аҳолида салбий кайфиятни пайдо қилади.
Фирибгарлик содир этган ва зарарни тўлиқ тўламагани учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахслар, жазони ўташ давомида тўлиқ зарарни қопламаган бўлса шартли озод қилинмаслигини кўзда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди", дейди Адлия вазири.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ