Жамият
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, 11 ойлик имтиёзли давр билан 300 миллиард сўм бюджет ссудаси йиллик 10 фоиз ставкада ажратилди.
Хусусан, бюджет ссудаси ҳисобидан:
– қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун моддий-техник ресурслар, уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш учун;
– қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга, “Агросервис оператор” ДУКга – экинларни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун йиллик 14 фоизда қарз берилади.
Шунингдек, “Агросервис оператор” ДУК томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар етказиб бериш, қарз шартномаси асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация давридан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик 14 фоизда амалга оширилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ