
Илм-фан
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда 2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек:
- қишлоқ хўжалигида маблағларни бошқариш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини ишга тушириш;
- ерлар ва экинлар ҳисоби ҳамда мониторингини юритишни рақамлаштириш;
- 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш;
- сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилиш ахборот тизимини 1 декабргача Фарғона ва Самарқандда, 2023 йилда барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берилди.
Президент янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши зарурлигини қайд этди.
Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ