Маданият
2022 йилнинг 25-30 апрель кунлари Хива шаҳри «Лазги» халқаро рақс фестивалига мезбонлик қилмоқда. Йирик халқаро маданий тадбирга 26 апрель куни старт берилди, дея хабар бермоқда "Oyina.uz" мухбири.
Дастлаб фестиваль иштирокчилари аэропортданоқ «Лазги» куйи ва унга монанд рақслар билан тантанали кутиб олинди.
Хива шаҳридаги «Фаровон» меҳмонхонасида «Лазги» халқаро рақс фестивалига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Унда маълум қилинишича, фестивалда дунёнинг 30 та давлатидан 175 нафардан зиёд рақс санъати усталари, профессионал рақс жамоалари, санъатшунос олимлар, маданият соҳасининг таниқли намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрган.
Фестиваль доирасида ўтказиладиган танловда 18 давлатдан 160 иштирокчи қатнашади. Танловни олтита турли давлатдан 6 нафар тажрибали, профессионал ҳакам баҳолаб боради.
Айни дамда илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун 11 давлатдан 13 нафар санъатшунос олимлар Хива шаҳрига етиб келган.
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу йирик тадбирнинг очилиши маросими «Ичан қалъа»нинг кўҳна Арк майдонида бўлиб ўтган. Фестиваль иштирокчиларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табриги ўқиб эшиттирилди.
Очилиш маросимининг бадиий қисмида миллий куй ва қўшиқларимиз янгради.
Фестивалнинг иккинчи куни, 27 апрелда «Ўзбек миллий рақсининг жаҳон рақс санъатидаги ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади. Унда қатор хорижий мамлакатлардан рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ