Шуҳрат Абдураҳмоновдан андижонликларга янги топшириқ: "Ҳамма рақсга тушсин"

Сақлаш
20:20 / 26.04.2022 783 0

«Андижон полкаси» куйи ва рақсининг юбилей ёши муносабати билан аҳолига топшириқ берди. Бу ҳақида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов раислигида ўтказилган ҳокимлик соатида қайд этилган.

 

Ушбу хабар расман тасдиқланмаган бўлсада, уни тасдиқловчи ҳужжат ижтимоий тармоқда тарқалди.

 

«Андижон полькаси» куйи яратилганининг 100 йиллиги ҳамда «Андижон полькаси» халқ рақс ансамбли ташкил этилганининг 65 йиллигини нишонлаш мақсадида тасдиқланган мазкур ҳужжат вилоят ҳокимининг ўринбосари Азиз Максумов томонидан имзоланган.

 

Унга кўра, барча ташкилот, муассаса ва идоралар раҳбарлари, барча даражадаги таълим муассасалари умуман олганда вилоят ҳудудида жойлашган камда ўзини ҳақиқий андижонликман деб билганлар бутун жамоаси, камкасблари билан ҳар куни Андижон полькаси рақсига тушишни одат тусига киритишлари бўйича вилоятда «Андижон полькаси» ойлиги эълон қилинган.

 

Бундан ташқари шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган барча жамоат транспорта автобусларида, савдо дўконларида, бозорларда, меҳмонхоналарда, авто ва темир йўл вокзалларида ва бошқа одамлар гавжум бўлган барча ҳудудларда турли челленжлар ва флешмоблар ташкил қилиш орқали оммалаштириш зарурлиги белгиланди.

 

Юқоридагиларни инобатта олган ҳолда тизимингиздаги барча бошқарма, ташкилот, муассаса ва идораларда «Андижон полькаси» ойлиги бўйича ўтказилаётган тадбирлар юзасидан ҳар ҳафта жума куни соат 15:00 га қадар фотоальбом ҳамда ёзма ахборот билан вилоят ҳокимлигинииг туризм котибиятига тақдим этилишини таъминлашингиз сўралади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//