Жамият
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биноси деворига антикоррупцион граффити чизилди. Бу ҳақида Telegram’даги «Inkuzart» каналида маълумот берилди.
Креатив граффити Яккасарой туманидаги Антикоррупция агентлиги биноси деворига чизилган. Унда Ғафур Ғулом қиссаси асосида суратга олинган «Шумбола» фильми қаҳрамони қоп кўтариб кетаётгани акс эттирилган. Ушбу ғояни агентлик раҳбари Акмал Бурхонов ҳам қўллаб-қувватлаб, Telegram каналида изоҳ қолдирган.
«Биз ҳар куни коррупция балосидан тезроқ қутулиш, юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, коррупция иллати ҳанузгача елкамизда оғир юк бўлиб қолмоқда.
Бу юкдан қанча тез қутулсак, олдимизга қўйилган мақсадларга шунча тез эришамиз. Бунинг учун нафақат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, балки аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этишлари, кўмаклашишлари керак.
Агентлик мазкур граффити муаллифи @inkuzart нинг ижодий ғоясини ва шу каби коррупцияга нисбатан муросасизликка қаратилган креатив ёндашувларни доимо қўллаб-қувватлайди», – дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ