Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди

Сақлаш
13:58 / 26.04.2022 714 0

Шавкат Мирзиёев 25 апрель куни «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Россия делегацияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

 

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция дастурларини амалга ошириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари кооперацияси учрашувнинг асосий мавзуси бўлган.

 

Машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Шу муносабат билан шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган саноат кўргазмаси доирасидаги ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//