Маданият
Адиблар хиёбонида ўзбек ва қорақалпоқ шоири Бердақ ҳақида «Аму соҳили куйчиси» номли ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Xabar.uz ёзмоқда.
Дастлаб Кинематография агентлиги ва Тошкент педиатерия тиббиёт университети томонидан Бердақ ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб шоир ҳаёт ва ижод йўлига назар солинди. Ижодкор бутун умри давомида ўз юртдошларини илм-маърифатга, бирдамликка, ҳамжиҳатликка даъват этди. Мардлик жасорат, матонатни тарғиб қилди. Айнан шу хислатлар кинокартинада яққол ўз аксини топган.
Мазкур ҳужжатли фильм сценарий муаллифи Кенгесбай Каримов, режиссёр Бектилеу Низаматдинов, оператор Асенбай Асқаров, картина директори Бахтияр Мадияров.
Тадбир давомида Кинематография агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Шухрат Ризаев сўзга чиқиб қорақалпоқ ва ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаси Бердақ сиймоси яққол очиб берилганлигини таъкидлади ва фильм ижодкорларига агентлик номидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Намойишлар 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ