
Жамият
Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 50 фоиз эркак айнан соч тўкилишидан азият чекмоқда.
Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом Раҳимов соч тўкилишининг олдини олиш учун нима қилиш кераклигини айтди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бунинг учун, аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва тўғри овқатланиш зарур. Сочларнинг тўкилиш муаммосини махсус шампунь, витамин-минералли комплекслар ва шу каби қўшимча воситалар ёрдамида ҳал қилиш ижобий самара беришини унутмаслик зарур.
Чунки соч парваришига тааллуқли баъзи воситалар таркибида фойдали ва парваришловчи компонентлар мавжуд ва улар сочларга ижобий таъсир кўрсатади. Зарур бўлган моддалар етишмовчилигини тўлдириб, фолликулаларнинг озиқланишини яхшилайди.
– Соч тўкилиши ҳар куни ва ҳар ким билан рўй берадиган жараён бўлиб, инсон кунига ўртача 60-100 тола соч йўқотади, – дейди И.Раҳимов. – Бошда ўрта ҳисобда 50 мингдан 150 мингтагача соч толаси бўлиши меъёр ҳисобланади. У фолликуладан ўсиб чиқади.
Соч қопчасида янги тола пайдо бўла бошлаганда, эскиси тўкилиб кетади. Бу эса табиий жараён ҳисобланади. Ўртача 2 йилдан 4 йилгача яшайдиган соч толаси асосан кундузи ва кўпроқ баҳор ҳамда ёз ойларида нисбатан тезроқ ўсади.
Унинг меъёридан ортиқ тўкилиши, аввало, нерв тизимининг зўриқиши туфайли бошланади. Қолаверса, ички секреция безлари, жигар, меъда-ичак йўли аъзолари фаолиятининг бузилиши, витамин етишмаслиги ёки соч фоликулаларидаги туғма нуқсонлар ҳам бунга туртки бўлиши мумкин.
Шунингдек, себорея (ёғ ажралишининг бузилиши) натижасида сочнинг эрта тўкилиши эҳтимоли мавжуд. Тана ҳароратининг баъзи инфекцион касалликлар оқибатида узоқ вақт юқори бўлиши, захм ва оғир операциялардан сўнг ҳам соч тез тўкилиши мумкин. Шу билан бирга, бош терисига замбуруғ юққанида, сочларимиздан айрилишимиз ҳеч гап эмас.
Асабийлик, жисмоний чарчоқ ва бошқалар оқибатида кўпинча соч уя-уя ёки думалоқ-думалоқ бўлиб тўкилади. Бундан ташқари, толиқиш ва уйқусизлик оқибатида ҳам соч камайиши кузатилади, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган интервьюда.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ