Жамият
Хоразм вилоятининг Боғот туманида 156 гектар майдонда янги экотуризм зонаси яратилади.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-турда маълум бўлишича, экотуризм зонасини ташкил этишда лойиҳа ташаббускори сифатида «Қалажиқ қалъа Оазис экотуризм» фермер хўжалиги иштирок этяпти.
Хабарга кўра, объект қурилишининг биринчи босқичи 2023 йилда тугатилиши кутиляпти, иккинчи босқич қурилиши тугатилиши эса 2025 йилга мўлжалланган. Объектнинг умумий қиймати 58 миллиард сўмни ташкил этади.
Туризм ва маданий мерос вазирлигининг Хоразм вилояти бош бошқармасидан маълум қилинишича, «Қалажиқ Қалъа Оазис»да икки меҳмонхона, икки ресторан, миллий услубдаги уйлар, концерт аренаси, ҳайвонот боғи, соғломлаштириш маркази, сузиш ҳавзалари ва 10 та савдо пункти сайёҳларга хизмат кўрсатади.
Янги объект қурилишининг биринчи босқичида Хоразм вилоятида 350 нафар янги иш ўрнининг яратилишига олиб келади. Қурилиш ишлари якунига етганидан сўнг бу ерга йил давомида 36 минг нафар сайёҳни жалб этиш режалаштирилган. Бундан ташқари, сайёҳларнинг ушбу ҳудудда қолиш муддати 1,5 кунга узайтирилади, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Музаффар
12:01 / 01.01.1970
Зўр яхши гап одамлар яъни Боготни ўзини халқини иш билан таминлаш керак