Жамият
Президентнинг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган танловда қўлга киритган 21 нафар туман-шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

– Мақсад, халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг етакчилиги, фаоллиги, ижодий қобилияти ва ташаббускорлигини ошириш, касбий маҳорати рўёбга чиқишига кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир, – дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Акром Муқимов. – Шунингдек, уларнинг билимларини мустаҳкамлаш, ҳушёрлик ва огоҳликка чорлаш, миллий урф-одатлар руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашга қаратилган илғор иш тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.

Якуний натижаларга кўра, Навоий шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактаби ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Ҳулкар Ғаффорова ҳамда Хатирчи туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Комил Пармонов танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77329
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ