Тадқиқотларга кўра, Ўзбекистон ёшларининг 63 фоизи театр, музей ва кўргазмаларга бормайди

Сақлаш
15:27 / 25.04.2022 778 0

Мутасаддилар томонидан ўтказилган сўровлар шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда ёшларнинг 63 фоизи театр, музей ва кўргазмаларга бормайди.


Ўзбекистонлик ёшлар бўш вақтини қандай ўтказиши, уларнинг ўз маҳаллаларида ҳордиқ чиқариши учун нималар зарурлигини аниқлаш мақсадида “У-Репорт” ва Ўзбекистон ёшлар масалалари агентлиги ҳамкорлигида социологик тадқиқот ўтказди.


Сўровда республиканинг барча ҳудудлари аҳолиси иштирок этди. Натижада 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган 36 000 дан ортиқ респондент иштирок этган.


Иштирокчиларнинг 25 фоизи кун давомида ишдан ва ўқишдан бўш вақтлари бор – бутун кун (13%) ёки ярим кун (12%), деб жавоб берган. Яна 16 фоизи кунига 5-6 соат бўш вақтлари борлигини айтишган.


Маълум бўлишича, улар асосан бўш вақтларида:1) уй юмушлари — 23%2) Телефонда, ижтимоий тармоқларда ўтириш — 21%3) Китоб ўқиш — 13%4) Ухлаш, ётиш, дам олиш — 8% учун сарфлашади.


Шу билан бирга, респондентларнинг атиги 0,2 фоизи бўш вақтларида кўргазмалар, музейлар ва консертларга ташриф буюришларини билдиришган. Яна 3% улар ҳеч нарса қилмасликларини кўрсатган.


Респондентлар ўзларининг севимли машғулотлари / хоббиларини номладилар:


    1. спорт (15%)
    2. китоблар ва санъат (чизмачилик, тикувчилик, мусиқа, рақс ва бошқалар) — ҳар бири 12% балл тўплади.
    3. компютер ўйинлари, дастурлаш ва бошқалар (10%)
    4. туризм, саёҳат (8%) ва ҳайвонлар, ўсимликлар (8%).


Респондентларнинг 63 фоизи театр, кино, кўргазма, музей, консерт каби маданий-кўнгилочар жойларга бормаслигини таъкидлаган. Бунга маҳалласида бундай жойлар йўқлиги (32%), қизиқмаслиги (12%), уйда рухсат берилмаслиги (4%) ва ҳоказоларни сабаб қилиб келтиришган.

 

Сўров натижалари шуни кўрсатдики, респондентларнинг 53 фоизининг фикрига кўра, маҳаллаларида спорт билан шуғулланиш учун шароитлар етарли даражада эмас, яна 18 фоизида спорт иншоотлари мавжуд, аммо спорт анжомлари йўқлигини айтишган.

 

Сўровда қатнашган ёшларнинг атиги 19 фоизи ёки 1/5 қисми спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитга эга эканлигини таъкидлаган.

 

Респондентларнинг 47 фоизи ўз маҳалласида спорт, маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилмаслигини таъкидлаган. Респондентларнинг яна 12 фоизи бундай тадбирларни ўтказиш учун тегишли шароитлар йўқлигини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//