Жамият
Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон делегацияси Чеченистонга ташриф буюрди ва Шавкат Мирзиёев томонидан Рамзан Қодировга юборилган табрикнома ва совға — «Пойи-Калон ансамбли» 3D суратини топширди. Бу ҳақида Рамзан Қодировнинг ўзи Telegram’даги саҳифасида маълум қилди.
Пойи-Калон Бухородаги меъморий ансамбл бўлиб, унинг таркибидан Рамзан Қодиров отаси — Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Ҳожи Қодиров ўқиган Мир Араб мадрасаси ҳам ўрин олган.

Эълон қилинган видеода келтирилишича, ушбу совға 929 пробали 3,4 килограмм кумушдан ишланиб, майдон ва гумбазларга 999 пробали олтин суви югуртирилган.
Чеченистон раҳбари табрик ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги самарали ҳамкорлик, сиёсий ва маданий алоқалар учун Шавкат Мирзиёев миннатдорлик билдирган ва Ўзбекистон халқини кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаган.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77329
Жамият
56481
Жамият
55674
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ