Иқтисод
2022 йил 1 июндан бошлаб 2 тоифадаги абитуриентлардан тест синови учун тўлов ундирилмайди. Бу ҳақида Давлат тест маркази ахборот хизмати маълум қилди.
Президентнинг 2022 йил 20 апрелдаги Фармони билан қуйидаги 2 тоифадаги абитуриентлар тест синови учун тўловдан озод этилди:
— «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар.
Эндиликда 2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур 2 тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди.
Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 14 майдаги қарорига кўра, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Бунда қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмайди:
— тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;
— ногиронлиги бўлган шахслар;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар («Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ