Тошкентда ҳар куни 2 тонна нон маҳсулоти чиқиндига ташланади

Сақлаш
22:53 / 22.04.2022 965 0

Ўзбекистонда эса ҳар йили 3 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндига айланмоқда. Жумладан, биргина Тошкент шаҳрида ҳар куни 2 тоннага, йилига 730 тоннага яқин нон маҳсулоти чиқиндига ташланади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди. 

 

Унда қайд этилишича, бутун дунёда, хусусан, мамлакатимизда ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилиги ортиб бормоқда. БМТ маълумотларига кўра 2019 йилда дунё бўйича ишлаб чиқарилган жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,64 миллиард тоннаси (жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 31 фоизи) чиқиндига айланган. Бу ўринда йўқотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг фақатгина 25 фоизи бутун дунёдаги очлик муаммосини тўлиқ ҳал қилиши мумкин.

 

Таҳлилларга кўра мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигига хайрия қилинган маҳсулотлар учун солиқ юкининг юқорилиги, фудшеринг платформаларининг мавжуд эмаслиги, озиқ-овқат банклари фаолиятининг йўлга қўйилмаганлиги каби муаммолар сабаб бўлмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//