Сиёсат
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Оила кодекси муҳокамага қўйилди.
Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, кодекснинг 13-моддаси (Никоҳ тузиш тартиби)да кўрсатиб ўтилган никоҳланувчилар томонидан ФҲДЁга ариза берилганидан бир ой ўтиб никоҳ қайд этиш талаби бекор қилиниши таклиф этилмоқда. Янги таҳрирда никоҳланувчиларнинг аризаси белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг расмийлаштирилади.
Шунингдек, 17-модда (Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш)нинг иккинчи қисми янги таҳрирда баён этилиб, никоҳланувчи эллик ёшдан ошган бўлса ёки ҳомиладор бўлса, шунингдек томонлардан бири оғир касал бўлса, тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ