Жамият
Бугун пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» Фармони ҳамда 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов олиб борди.
Ўтган вақт давомида республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан Давлат дастурининг «Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш» бўйича бешинчи йўналиш 71- мақсадда белгиланган вазифалар ижроси доирасида қатор тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Марказ томонидан ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш учун мамлакатимиздаги энг етакчи олимлар, экспертлар гуруҳи шакллантирилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ҳудудларда «Маънавият фестивали»ни ўтказиш бўйича алоҳида режа ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган 15 та лойиҳа ишлаб чиқилди.
Шунингдек, давлат дастуридан «Ўзбекистон қаҳрамонлари» китобини чоп этиш ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу йўналиш бўйича 2022 йил 14 февраль куни «Маънавият» нашриёти билан шартнома тузилган. Шартнома асосида «Ўзбекистон қаҳрамонлари» китоби (лотин ёзувида) 11.000 адад ҳамда «Ўзбекистон қаҳрамонлари» китоби (кирилл ёзувида) 13.000 ададга буюртма берилган. Бундан ташқари жорий йилнинг май ойида «Маънавият: асосий тушунчалар луғати» китобининг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
«Ёшлар–Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» шиори остида «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс» ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида «Ўз касбини улуғлаб...»,«Менинг дўмбирам», «Матонат мактаби ”, «Тарихимиз қатларида... ” рукнлари остида туркум тарғибот видеомаҳсулотлар яратиш бўйича амалий ишлар бошланди.
Давлат дастурининг навбатдаги «Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш» банди ижроси юзасидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг таклифлари шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳга киритилди.
Бундан ташқари тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Халқаро илмий, сиёсий жамоатчилик томонидан тан олинган сиёсий асарларни таржима қилиш, шунингдек, 3 та республика танловини ўтказиш режалаштирилган.
Аҳолини ижтимоий-маънавий ҳолатини ўрганишни ўзида мужассам этган сўровнома ишлаб чиқилди ва уни онлайн тарзда ўтказиш белгиланди. Намуна сифатида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри танлаб олинди. Жорий йилнинг 25 февраль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ходимлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига сўровномаларнинг мазмун-моҳияти ва уни ишлаш тартиби юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришди. Олиб борилган сўровномалар натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланмоқда.
Хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлган Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш бўйича Марказ томонидан масъул бириктирилиб, ҳамкорларга 14 банддан иборат таклиф юборилди.
Қизғин баҳс-мунозаралар асносида ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов жавоб берди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ