Эндиликда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия берилади

Сақлаш
21:27 / 22.04.2022 786 0

2022 йил 1 январдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилиши белгиланди.

 

Маълумот ўрнида: бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

 

Субсидия олиш учун иш берувчилар ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилганидан сўнг:

 

– тегишли маҳаллий меҳнат органига ёзма равишда;
– ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали  (https://my.gov.uz/oz)орқали мурожаат қилади.  

 

Шу билан бирга, имконияти челканган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш миллий дастури ҳам тасдиқланди (Қарорнинг 2-иловаси).

 

Масъул идора: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (телефон рақами: (71) 239-41-21, вебсайт (https://mehnat.uz/uz)).

 

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 203-сонли тегишли қарори қабул қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//