Жамият
Андижондаги давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли бола кун тартибидаги уйқу вақтида оламдан ўтган. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги расмий маълумот берди.
Кеча соат 14:00дан 15:00га қадар бўлган оралиқдаги вақтда Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 4 ёшли Л.Х. мактабгача таълим ташкилотининг кун тартибидаги уйқу вақтида ухлаётганда оламдан ўтган.
Қайд этилишича, ташкилот ҳамширасининг маълум қилишича, эрталабки қабул жараёнида тарбияланувчи Л.Х.да ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмаган.
Кун тартибидаги уйқу вақтида ҳар доимгидек болалар уйқуга ётқизилган ва тарбиячи томонидан тарбияланувчиларни уйқудан уйғонишганда бола ўрнидан турмаган ва дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилинган ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан тарбияланувчи тиббий назоратдан ўтказилган. Натижада бола уйқу вақтида оламдан ўтганлиги маълум бўлган.
Ҳозирги кунда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув, экспертиза ишлари олиб борилмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ