Жамият
«Ҳилол-нашр» нашриётида домла Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли ва профессор Ғани Зикриллаев тайёрлаган «Қуръони карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси» китоби чоп этилди.
Ҳозирга қадар Қуръони карим ўзбек тилига бир неча бор ўгирилган. Хусусан, Саййид Маҳмуд Тарозий (Олтинхон тўра), шайх Алоуддин Мансур, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, шайх Абдулазиз Мансур ҳамда раҳматли муфтий Усмонхон Алимов тафсирлари қайта-қайта нашр қилинмоқда.
Янги нашрнинг алоҳида жиҳатларидан бири ушбу таржимада оятларга доир изоҳлар саҳифа охирида берилган бўлиб, бир қисми арабча, ўзбекча, туркча, русча ва немисча тафсиру таржималардан айнан ёки қисқартириб олинган. Изоҳларнинг асосий қисми оят мазмун-маъносини тушунишга кўмак берадиган лисоний ҳодисаларга бағишланган. Бунда асосан арабча сўз, ибора ва грамматик бирликларнинг таржимада ҳам ихчам, аниқ ва равон ифода этилишига эътибор қаратилган. Эътиборли жиҳатлардан яна бири шуки, изоҳларда оятдаги айрим сўз, шакл, бирикма, гап ёки иборанинг таржимаси бошқа ўзбекча, шунингдек, хорижий тиллардаги таржималар билан қиёслаб берилган.
Таржимон Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғли исломшунослик бўйича доктор, катта олим, моҳир воиз, Қуръон ва ҳадис билимдони, Бухородаги «Чор Бакр» масжиди имом хатиби бўлиб, яқинда Имом Бухорий ҳазратлари ҳақидаги маърузаси ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлганди. Яна бир таржимон профессор Ғани Зикриллаев ўзбек тили жонкуярларидан, тилшунослик бўйича қатор тадқиқот ва мақолалар муаллифи.
Китобнинг илова қисмида Қуръони карим немис, рус, форс, турк, ўзбек тилларига кимлар томонидан, қайси йилларда таржима қилингани, уларнинг хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилган. Ўзбек тилига қилинган таржималар орасида ушбу нашр ҳам, албатта, муносиб ўрнига эга бўлади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Davron
12:01 / 01.01.1970
Alloh rozi bulsin. Audio varianti ham tayyorlansa ko‘proq insonlar bahramand bo‘larmidi
Qo'nishev Husan
12:01 / 01.01.1970
Zo'r bo'libdi.Kitobga o'z xissalarini qo'shgan olim va domlalar baraka topishsin. Qayerdan topsak bo'ladi va narxi nechi pul ekan