«Ичан-Қалъа» музейидаги экспонатларнинг бир қисми сохталиги аниқланди

Сақлаш
16:53 / 22.04.2022 1285 1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишларини олиб борди. Бу ҳақида агентлик ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, ўрганиш давомида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланган. Хусусан, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартиришлар киритилганлиги юзасидан асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас, деб топилган.

 

«Ўрганиш давомида ноёб ашёлар рўйхатига киритилган ашёлар хатловдан ўтказилди. Унга кўра, жами 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланди.

 

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли хат-ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган», дейилади хабарда.

1 Изоҳ

Шавкат

12:01 / 01.01.1970

Эски приём, ноёбларини пуллаб, ўрнига қалбакисини қўйиб қўйилган...

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//