Жаҳон
Малайзия 2026 йилдан бошлаб 16 ёшга тўлмаган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи, деб хабар берди Reuters.
Малайзия Алоқа вазири Фахми Фадзил таъкидлашича, ҳукумат Австралия ва бошқа мамлакатлардаги каби ёшга доир чекловлар механизмини ўрганмоқчи. Унинг таъкидлашича, ушбу ўзгаришлардан мақсад — ўсмирларни кибербуллинг, молиявий фирибгарлик ва интернетдаги зўравонликлар хавфидан ҳимоялаш саналади.
“Умид қиламизки, ижтимоий тармоқ платформалари ҳукумат қарорига риоя қилиб, 16 ёшдан кичик болаларга ҳисоб рақами (аккаунт) очишни тақиқлайди”, дейди у The Star кунлик маҳаллий газетасига берган интервьюсида.
Сўнгги йилларда Малайзия ижтимоий тармоқ компаниялари раҳбарларига босимни кучайтирган. Ҳукумат бундай платформаларда зарарли контент ҳажми ортиб бормоқда, деб ҳисоблайди. Расмийлар онлайн-казино, ирқий ва диний мавзулардаги, шунингдек, Қироллик оиласига тегишли материаллардан хавотирда.
Янги тартиб шунингдек, хабар алмашиш сервисларига ҳам тегишли: мамлакатдаги 8 миллиондан ортиқ аудиторияга эга платформалар лицензия олиши шарт бўлади. Мазкур тартиб 2026 йилнинг январь ойидан кучга киради.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77393
Жамият
56512
Жамият
55708
Жамият
50758
Жамият
//
Изоҳ йўқ