Жамият
Адлия вазирлиги «Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
▪️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентябргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октябргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;
▪️ тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.
Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.
Ҳужжатда контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва уларнинг стажировка ўташларига сарфланиши мумкинлиги айтилади.
Бундан ташқари, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир нафар талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади. Мазкур маблағ ҳам контрактдан тушган маблағлар ҳисобидан ажратилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ