Жамият
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани кенгаши депутати, хонанда Шоҳрух Шодмонов ўз Х(Тwиттер) саҳифасида масъулларни ҳаво ифлосланишига қарши ҳаракат бошлашга чақирди.
«Юртимизда ҳаво бузилишини очиқча айтайлик: бу «мавсумийлик» ёки «табиий жараёнлар» эмас - бу бефарқлик натижасидир», деб ёзди у.
Депутат болаларнинг заҳарли ҳаводан нафас олишаётгани, одамлар ниқоб ва тозалагичлар билан ўз соғлиғини ҳимоя қилишга уринаётгани ҳақида ёзар экан, «бироқ ҳамманинг ҳам бундай нарсаларни сотиб олишга имкони йўқ»лигини таъкидлади.
«Аҳоли қўлидан келганини қилмоқда, лекин масъул тузилмалар ҳануз фақат ҳисобот ва изоҳлар билан чекланмоқда», деб ёзди Шодмонов.
Хонанда қанчалик мураккаб бўлмасин, масъуллар бу масалани тез, қатъий ва кескин тарзда ҳал қилиши шартлигини урғулаган.
«Шу кунларда сизларга кенгайтирилган ваколатлар ва реал воситалар берилди. Бу сизлар учун қаҳрамонларга айланиш имконияти! Агар шундан кейин ҳам ҳеч нима қила олмасангиз, унда билмадим сизларни нима деб аташни.
Шунинг учун кўп гапирмасдан амалий жасорат кўрсатинг!» – дея якунлаган Чилонзор тумани кенгаши депутати ўз постини.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77393
Жамият
56512
Жамият
55708
Жамият
50758
Жамият
//
Изоҳ йўқ