«Одометр» кўрсаткичини сохталаштирганлар жавобгарликка тортилиши мумкин

Сақлаш
16:48 / 24.11.2025 4 0

«Миллий тикланиш» партиясининг йиғилишида биринчи ўқишда муҳокама қилинган қонун лойиҳаси билан «одометр» кўрсаткичини ўзгартирган шахсга нисбатан жавобгарлик белгиланмоқда.

 

«Бунинг учун жавобгар БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши таклиф этиляпти», дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, 2022 йилда бирламчи бозорда 312 мингта енгил автотранспорт сотилган бўлса, бирламчи бозорда бу 1.1 млн.дан ошган. Бироқ машиналарни қиммат сотиш мақсадида «одометр» кўрсаткичини сохталаштириш ҳолатлари кузатиляпти.

 

«Бу нархнинг сунъий оширилишига ва истеъмолчи ҳуқуқларининг поймол этилишига олиб келмоқда», дейилади фракция хабарида.

 

Шунингдек, Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам ушбу масала кўриб чиқилди. Жумладан, фойдаланилган транспорт воситаларининг одометр кўрсаткичларини сунъий тарзда ўзгартириш ҳолатларининг учраётгани қайд этилиб, бу истеъмолчилар манфаатларига зид эканлиги маълум қилинди.

 

«Қонун лойиҳаси билан автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр ускунаси кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр ускунаси алмаштирилганлиги ҳақида автотранспорт воситасини реализация қилишдан олдин харидорни хабардор этмаслик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда», дейилади партия хабарида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//