Жамият
Маълумки, 20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кучли ёмғир ёғиб кўплаб кўчаларни, қишлоқларни сел босди. Аввалроқ, қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилиб, Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилгани ҳамда 1 киши бедарак йўқолиб 4 киши селда оқиб ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Жиззах вилояти прокуратураси берган сўнги маълумотларга кўра, ҳозирда бедарак йўқолган шахснинг жасади топилган.
Маълумот учун, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги каналдан 3-синф мактаб ўқувчиси маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олингани акс этган видеолар тарқалди.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ