Илм-фан
Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова мактаб битирувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари қачон ўтказилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, умумтаълим муассасаларида ўқув машғулотлари 2022 йил 25 май куни тугайди ва 9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади. Хусусан, 9-синф битирувчилари она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича имтиҳон топширади. 11-синф битирувчилари эса она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний назорат имтиҳонларини топширади.
Лайло Рустамовага кўра, жорий ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари бўлмайди. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларида эса босқичли имтиҳонлар уларнинг ички низомларига мувофиқ ихтисослашув фанлари доирасида амалга оширилади. Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
77391
Жамият
56508
Жамият
55706
Жамият
50756
Жамият
//
Изоҳ йўқ