Маданият
Хабарингиз бор, шу йилнинг апрель–май ойларида «Темурбеклар мактаби» ва «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейлари ўртасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ватанпарварлик руҳини янада кучайтиришга қаратилган «Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!» шиори остида «Энг намунали таълим муассасаси», «Энг намунали ўқитувчи», «Энг намунали ўқувчи» танловларини ўтказиш режалаштирилган.
19–21 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида мазкур кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Танловларда иштирок этаётган ҳарбий-академик лицейнинг ўқитувчи ва ўқувчилари узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услублар ишлаб чиқиб амалиётда қўллаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар эътиборга олиниб, белгиланган шартлар бўйича баҳоланади.
Жумладан, «Энг намунали ўқитувчи» танловида машғулотнинг ташкил этилиши, машғулот мазмуни, педагогик маданияти, ўқитиш методикаси, фаолият самарадорлиги ҳамда мактабдан ташқари фаолиятидаги ютуқлари алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, «Энг намунали ўқувчи» танловида «Китобхонлик», «Тест саволлари», «Темур тузуклари билимдони», «Шахсий фазилатларини баҳолаш» ҳамда «Амир Темур образини яратиш» сингари шартлар орқали баҳоланади.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейида ҳам мазкур танловнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳ «Энг намунали таълим муассасаси», «Энг намунали ўқитувчи» ва «Энг намунали ўқувчи» танловларининг ҳудудий босқичи бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ