Ўзбекистонда олтинчи халқаро жаз фестивали ўтказилади

Сақлаш
20:32 / 20.04.2022 671 0

2011 йил ЮНЕСКО томонидан расман эълон қилинган халқаро жаз куни нишонланиши муносабати билан юртимизда жорий йил 30 апрель - 18 май кунлари олтинчи халқаро жаз фестивали бўлиб ўтади.

 

ЮНЕСКО ваколатхонаси маълумотига кўра, мазкур тадбир Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан Франция, Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Польша, Словакия, Швейцария ва АҚШ элчихоналари иштирокида ташкил этилмоқда.

 

Қайд этиш жоиз, ҳамюртларимиз халқаро жаз байрамида 2015 йилдан буён қатнашиб келмоқда. Бу галги фестиваль доирасида Ўзбекистон давлат консерваториясида маҳаллий ва хорижий жаз ижрочиларининг 20 га яқин концерти бўлиб ўтади. Анжуман доирасида жазнинг 85 йиллиги ҳам нишонланади. Шунингдек, Хива шаҳридаги Ичан қалъада очиқ ҳавода, Урганч шаҳридаги Огаҳий номили мусиқали драма театрида, Бухоро шаҳридаги мусиқали драма театри ва Илҳом театрида концерт намойиш этилади.

 

Бундан ташқари Успенский номли мусиқа коллежи, Тошкент цирк коллежи, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкентдаги “Бонум Фактум” галереяси ва “Мақом” барида, шунингдек, Бухородаги мусиқа коллежида маҳорат дарслари, мусиқа машғулотлари ташкил этилади.


Фестиваль иштирокчилари таркиби анъанавий равишда турли мамлакатларнинг кўплаб жаз юлдузларидан иборат. Улар диёримизда ўз маҳоратларини намойиш этиш баробарида мавжуд алоқаларни янада кенгайтиришга ҳам ҳисса қўшишади. Кўпчилик таниқли чет эллик санъаткорлар айнан Ўзбекистонда халқаро жаз жамиятига аъзо бўлишни мақсад этишган. Улар орасида Тим Бёрнер (Германия), Вендетта Жинетти (АҚШ), Игорь Бутман ва рус жаз оркестри вакиллари (Россия), Трио Грегори каби машҳурлар бор.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//