Жамият
Фарзандини даволатиш учун саховатли инсонлардан ёрдам сўраб интернетда ҳисоб очган ангренлик аёлнинг пулларини ўзлаштириб олган мактаб ўқувчиси ушланган. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ангрен шаҳри “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи 45 ёшли фуқаро М.С. ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам йиғиш мақсадида ижтимоий тармоққа эълон қилган пластик картаси ҳисобига 600 минг ўтказишини айтиб қўнғироқ қилган номаълум кимса аксинча унинг ҳисобидан 2 млн сўмни ечиб олганини маълум қилган ва ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан Тошкент вилояти ИИББ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш ҳамда шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни – Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи, 2004 йилда туғилган Ж.А. (11-синф ўқувчиси) содир этганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ж.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ