Жамият
Президентнинг «2022-2024 йилларга мўлжалланган «Бизнес аёллар» давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Таъкидланишича, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизларга фаолиятини бошлашга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача бўлган субсидиялар миқдори 10 миллион сўмгача оширилади.
Унга кўра, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида хотин-қизлар кредит олишда суғурта полиси тўловини қоплаб бериш ва меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида хотин-қизларга ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш учун ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 35 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ