Паркент ҳокимлиги шов-шувли видеога изоҳ берди

Сақлаш
23:19 / 18.04.2022 813 0

Ижтимоий тармоқларда «Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда» деб номланган видео тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Паркент туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

 

«Бугунги кунда Паркент тумани ҳокимлигининг телеграм каналларига ва туман ҳокимининг фейсбук саҳифасига туман аҳолиси, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларига аъзо бўлиш тавсия қилиб келинмоқда.

 

Мазкур ҳолатга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда, деган қараш билан ижтимоий тармоқларда бонг уришни омма эътиборини чалғитиш, деб ҳисоблаймиз. Ушбу каналларга тавсия қилишни салбий жиҳатини холис назар билан ифодалаб бўлмайди.

 

Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур телеграм каналлар орқали туман миқёсидаги энг муҳим янгиликлар, энг ишончли ахборотлар, қизиқарли ва фойдали маълумотлар биринчи манба сифатида кенг ёритиб борилмоқда.

 

Асосийси, туман ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеалар, ўтказилиши режалаштирилган қабуллар, зарур ахборотларни мазкур телеграм каналларида кузатиб бориш беминнат ва аҳолига тўғри, ишончли янгиликларни етказишда қулай имконият ҳисобланади», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//