Тошкент ҳокими хушмуомала ЙПХ ходимларини Lacetti, Nexia, Spark билан мукофотлашини маълум қилди

Сақлаш
22:45 / 18.04.2022 713 0

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун «Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими» танловини ўтказишни таклиф қилди. 

 

Бунда ҳайдовчилар ЙПХ ходимларининг фаолиятини баҳоланади. Энг яхши деб топилган 3 нафар ходим Lacetti, Nexia ва Spark машинаси билан тақдирланади.

 

Унга кўра:

 

1-ўрин — Lacetti;
2-ўрин — Nexia;
3-ўрин — Spark тақдим этилади;

 

Қайд этишича, совринлар тақдим этилган. Ҳоким ушбу танловни ҳар йили ўтказил таклифини ҳам илгари сурган. Жорий йилгиси эса Мустақиллик куни байрами арафасида ўтказилиши кутилмоқда.

 

Ҳоким ЙПХ ходимларини муаммоларига ёрдам беришини ҳам қайд этган. Яъни у ҳар ой 900 нафар ходимни қабул қилиб, уларга ёрдам беради. Улар эса буринг эвазига одамлар билан хушмуомала муносабатда бўлиши лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//