Спорт
Кеча, 17 апрель куни халқаро армия ўйинлари доирасидаги «Саян юриши» мусобақада иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган юрт ўғлонлари тантанали кутиб олинди.
Бир неча кун давомида Россия Федерацияси ҳудудида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон, Хитой, Россия, Россия аёллар жамоаси, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Абхазия ва Жанубий Осетия давлатларидан, жами 9 та жамоалар ўз давлати шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Мусобақа низомига кўра жамоалар ҳаракатланиш қийин бўлган тоғ ҳудудларида 50 километрлик маршрутни босиб ўтиб, 12 та шарт бўйича кўрсатилган меъёрларни маҳорат билан бажаришди.
Қайд этилишича, шартларни тезкор ва аниқ бажаришда, бошқа жамоларда кузатилганидек ҳамюртларимизга ҳам осон бўлмадим. Ҳар бир жамоа иштирокчиларидан нафақат мутахассис сифатида маҳоратни кўрсатиш, балки мусобақа низомига мувофиқ жанговар ва жисмоний тайёргарликни намойиш қилган ҳолда ҳаракатланиш талаб қилинди.
Умумий натижаларга кўра Россия Федерацияси жамоаси биринчи, Хитой жамоаси иккинчи, юртимиз ҳарбий хизматчилари эса учинчи ўринни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорларга медаль ҳамда халқаро армия ўйинларининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Мазкур мусобақада Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи бор иштирок этиб, ўтган йилги натижани сақлаб қолишди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ