“Омикрон”нинг янги мутациялари дунё бўйлаб тарқалмоқда

Сақлаш
21:24 / 15.04.2022 774 0

Коронавируснинг “омикрон” штамми мутацияга учрашда давом этмоқда. Ҳозиргача унинг элликка яқин тури маълум. Улар орасида ХЕ субварианти пандемия давридаги энг юқумлиси, деб ҳисобланяпти.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, .BА.1 ва BА.2 версиялари комбинациясидан ҳосил бўлган ушбу вариант Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд, Янги Зеландия ва Чехия таркибига Австралия ва Япония давлатлари ҳам қўшилди.

 

Хусусан, Австралияда илк ХЕ яқинда чет элдан қайтган беморда рўйхатга олинди. Японияда ҳам вируснинг янги тури Токио шаҳри яқинидаги Нарита аэропортида, АҚШдан келган 30 ёшли аёлда аниқланди.

 

Шифокорлар коронавирус штаммларидаги мутациялар туфайли ҳосил бўлган уч хил линияни ажратиб кўрсатишади — ХD, ХЕ ва ХF.

 

ХD ва ХF линиялари “дельта” ва “омикрон”нинг BА.1 версияси комбинацияси натижасида, ХЕ эса BА.1 ва BА.2 вариантларининг қўшилуви оқибатида юзага келган.
 
“Омикрон” ва “дельта” бирлашувидан келиб чиққан XF  варианти кеча Италиянинг Пиевесестина шаҳрида қайд этилди. Маълумотларга кўра, бемор 50 ёшида кўплаб патологиялардан азият чекиб, вафот этди. Аммо маҳаллий мутахассислар унинг ўлимига коронавируснинг янги варианти сабаб бўлмаганини айтишмоқда.

 

Шунингдек, “Омикрон”нинг яна бир субштаммига XL деб ном берилди. У илк бор Жанубий Кореяда аниқланди.  Ҳозир мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари янги мутация устида эпидемиологик тадқиқот олиб боришмоқда.

 

COVID-19нинг янги вариантлари беморларда қандай асоратларни кетириб чиқариши хусусида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ мутахассислар эмланиш коронавирусга қарши энг мақбул чора, деган хулосада якдил, дейилади хабарда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//