Ўзбекистон бўйлаб республика «Китобхонлик ҳафталиги» бўлиб ўтади

Сақлаш
21:04 / 15.04.2022 915 0

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 18-23 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб «Китобсевар миллат» шиори остида II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бўлиб ўтади.

 

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ҳамда пойтахтимиздаги «Magic city» боғида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар барча ёш тоифасидаги китобхонларни қамраб олади.

 

Mаълумки, «Китобхонлик ҳафталиги» президент томонидан илгари сурилган «Беш ташаббус» ҳамда ҳукуматнинг 2020 йил 14 декабрдаги қарорига асосан анъанавий тарзда ўтказилиб келинади.

 

«Китобхонлик ҳафталиги»да 100 дан ортиқ нашриётда сўнгги йилларда нашр этилган янги китобларнинг тақдимотлари, ўнлаб таниқли, ёш ва истеъдодли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар бўлиб ўтиши, китобларнинг мазмун-мундарижасини бойитиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, «Меҳр кутубхонаси» ижтимоий лойиҳаси орқали республикамиздаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйларининг кутубхоналарига китоблар тақдим этилиши кўзда тутилган.

 

Журналистика, филология, таржимонлик йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//