Эртага Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Сақлаш
19:24 / 15.04.2022 909 0

«Ўзгидромет» 16 апрель, шанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16 даража, кундузи 30-32 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//