Маданият
Бухородаги Ситораи Моҳи Хосса саройини реставрация қилиш ишлари нотўғри олиб борилгани туфайли саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул йўқотган. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан Ситораи Моҳи Хосса тарихий мажмуасидаги реставрация ишлари ҳолати ўрганилган.
«Ўрганиш давомида таъмирлаш ишлари маданий мерос объектларини реставрация қилиш талабларига зид равишда олиб борилгани аниқланди.
Хусусан, таъмирлаш-реставрация лойиҳалари махсус Илмий-эксперт кенгаши билан келишилмаган, тегишли рухсатномалар олинмаган ва яна бир қатор талаблар қўпол равишда бузилган. Мажмуада реставрация ишлари нотўғри олиб борилгани туфайли саройнинг бир қатор қисми тарихий ва бадиий аҳамиятини буткул йўқотган», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Агентлик томонидан ўрганиш ишлари якунлари ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилган. Айни вақтда Бош прокуратура томонидан мазкур ҳолатлар бўйича мутасадди мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Маълумот учун: Ситораи Моҳи Хосса Бухоро амирларининг ёзги саройи ҳисобланиб, асосий бинолар амир Мир Саййид Олимхон (1911-1920 йиллар) ҳукмронлиги даврида қурилган. Ҳозирда музей сифатида фаолият юритаётган мажмуага йилига 158 минг (шундан 63 минг нафари хорижий) сайёҳ ташриф буюради.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
М.Бердах
12:01 / 01.01.1970
Макала жазылганда толык ашылыуы керек. Алдынгы кориниси кандай болган. Кандай реставрация тийкарынан озгертилген. Макалада ашып берилмеген.
Зебо
12:01 / 01.01.1970
Нега маданий мерос обектларини мухофаза килувчи бошкарма иморат битгандан кейин бонг уради, олдинрок каерда эди, хамма тарихий объектларни уз киёфасани йукотишига сабаб булаётган узларику, биринчи навбатда. Реставрация килаётганда, албатта бирорта тадбиркорни манфаати биринчи уринга куйилади. Грецияда кадимда 10 гектар жойга курилган "Агора" бозори харобаларини шу холича саклаб туришаркан, туристлар келиб куришлари учун узгартирилмаган.