Омбудсманга ўқитувчиларга қўл кўтарган мактаб директори ўринбосари устидан шикоят келиб тушди

Сақлаш
15:50 / 15.04.2022 1022 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили aхборот хизматининг хабарига кўра, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги мактаб ўқитувчиси Б.Ш. ўзи фаолият юритадиган мактаб директори ўринбосарининг хати-ҳаракатидан норози бўлиб мурожаат қилгани ҳақидаги хабарни маълум қилди.

 

Мурожаатчининг ёзишича, мактаб директорининг тарбиявий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқувчилар олдида ўқитувчиларга қўпол муносабатда бўлиб келади, хаттоки ўқитувчиларга қўл кўтарган ҳолатлар ҳам учраган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотга қилинган мурожаатлар бирор бир натижа бермагач, фуқаро Б.Ш. Омбудсманга мурожаат қилган.

 

Ушбу мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилиши натижасида директор ўринбосари Г.Ш.нинг мурожаатчи Б.Ш.га нисбатан қўпол муносабатда бўлиб келганлиги, одоб-аҳлоқ қоидаларига тўлиқ амал қилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича директор ўринбосари Г.Ш.га  нисбатан туман Халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-бандига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//