«Вақф» фонди Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида 1 миллиарддан ортиқ маблағни хайрияга сарфлади

Сақлаш
15:46 / 15.04.2022 791 0

«Вақф» хайрия жамоат фонди Рамазон ойининг иккинчи ҳафтасида 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағни хайрия ишларига сарфлади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.

 

Фонд томонидан «Рамазон туҳфаси» лойиҳаси доирасида:

 

республикамиз бўйлаб тўрт мингга яқин хонадонларга 707 890 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари;

 

моддий кўмакка муҳтож 295 нафар шахсларга 293 650 000 сўмлик пул маблағлари;

 

Фарғона вилоятида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 2 та масжид учун 20 000 000 сўм;

 

жами — 1 021 540 000 сўм миқдоридаги хайриялар амалга оширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//