“Эл-юрт умиди” жамғармаси ёшларни хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш учун танлов эълон қилди

Сақлаш
15:04 / 15.04.2022 1234 2

“Эл-юрт умиди” жамғармаси давлатимизнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган, креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва иқтисодиёт тармоқлари мутахассислари учун хорижнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 2-стипендия танловини эълон қилди.


Хусусан, “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш вазифаси белгиланган.


Шу боис, “Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар, жумладан:


– космик технологиялар, нанотехнологиялар, IT  ва рақамлаштириш, сунъий интеллект  соҳалари;

– атом ва қуёш энергетикаси ҳамда энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишнинг бошқа инновацион йўналишлари;

– соғлиқни сақлаш, фармацевтика, телемедицина, вирусология, микробиология, иммунология соҳалари;

– электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия соҳасининг устувор тармоқлари;

– машинасозлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик ва маҳсулотларни стандартлаштириш йўналишлари; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқлари ва бошқа мутахассисликлар учун 306 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!


“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:


* бакалавриат таълим дастури учун 51 ўрин,

* магистратура таълим дастури учун 145 ўрин,

* докторантура таълим дастури учун 110 ўрин стипендиялар ажратишини маълум қилади.


Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонига асосан хотин-қизларни хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича 50 ўрин, магистратура таълим дастурлари бўйича 10 ўрин жами 60 та қўшимча ўринлар ажратилади.


Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратилади.


Хабарга кўра, номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 15 апрелдан – 15 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

2 Изоҳлар

Jamshid

12:01 / 01.01.1970

Assalomu aleykum biz bu "El Yurti Umidi" jamg'armasi qatnashuvchilariga qo'yiladigan talablar qanaqa qaysi hujjatlar kerak bo'ladi? Biz bu haqda yanada ko'proq ma'lumot olmoqchimiz.

Nozima

12:01 / 01.01.1970

Men Ravshanova Nozima Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat O'zbek tili va adabiyoti universiteti Amaliy filologiya yònalishi 1-kurs talabasiman.Ushbu xabarda bizning yònalish yuqligi sababli, Amaliy filologiyaga doir bòlgan sohaham kiritilishini sòrardim.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//