Жамият
Ҳукумат қарори билан Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.
Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.
Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:
ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.
Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.
Жаҳон
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50822
Жамият
//
Изоҳ йўқ