Табрикнома

Сақлаш
22:44 / 14.04.2022 904 0

Ҳурматли элимизнинг суюкли ва ардоқли ҳофизи Шерали ЖЎРАЕВ!

 

Умрнинг камолот фасли остонаси – 75 ёшингиз муборак! Айни шу кунда ярим асрдан ҳам кўпроқ муддат давомида халқимиз миллий ўзлигини теран англаши, эзгу туйғулардан маънавий олами бойиб бориши, ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг янги юксак минбарларга кўтарилиши йўлида қилган меҳнату хизматларингизга муносиб мукофот – ҳурматли Юртбошимиз томонидан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланганингиз қутлуғ бўлсин!

 

Ифтихор билан айтамизки, сиз бетакрор овоз, ноёб иқтидор, инжа маҳорат, қайноқ муҳаббат билан ижро этган қўшиқларингизнинг ҳар бири, худди шунингдек, санъатга садоқат ва фидойилигингиз ёш издошларингиз учун ҳар жиҳатдан маҳорат мактаби бўлади. Мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг ёрқин юлдузлари қаламига мансуб шеърлардан саралаб-саралаб ижро этган қўшиқларингизда «Бошда дўпписи билан ғоз юрган» марду майдонлар қалбидаги юртпарварлик, халқсеварлик, гўзал туйғуларга ошуфталик ярақлаб жаранглайди.

 

Сиз турли тантаналар, тўю томошалар, маънавий тадбирларда минг-минглаб қалбларга сурур, қувонч бағишлаган каби, бугун – умрингизнинг янги салобатли бекатида биз – санъатсевар мухлисларингиз энг чиройли, эзгу, хайрли тилаклардан гулдасталар тутамиз. Соғу саломатликда, оилангиз ва фарзандларингиз камолотидан бағрингиз тўлиб юришингизни, яна янги – бадиий ва мақсади юксак бўлган қўшиқларингиз кўпайишини тилаймиз.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//