Жаҳон
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги мамлакатда 9 май куни ҳарбий парад ўтказилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида «Tengrinews» хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон ҳукумати 2020–2021 йиллардаги парадни коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бекор қилган. «2022 йилда Қозоғистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 1941–1945 йиллардаги Улуғ ватан урушидаги Ғалаба кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказиш режалаштирилмаган», дейилади хабарда. Ушбу қарорга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган. Бироқ мамлакатда 50 га яқин ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтиши айтилган.
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55936
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ