Жамият
Прокуротура департаментининг хабарига кўра, Жиззах вилоятида ўқитувчиларни аттестация тест синовидан ўтказиб қўйишни ваъда қилган марказ услубчиси ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази бўлим услубчиси Б.И. умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари О.Т. ва Ш.Қ.ни малака тоифаси олиш учун ўтказилаётган аттестация тест синовларидан танишлари ёрдамида ўтказиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Спорт
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77939
Жамият
56843
Жамият
56073
Жамият
51120
Жамият
//
Изоҳ йўқ