Жамият
Президентнинг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Унда хусусийлаштиришни тезлаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва давлат активларини сотиб олишни истаган инвесторлар учун қўшимча қулайликлар кўзда тутилган.
Унга кўра, Президент фармони билан йил охиригача UzAirways ва UzAuto Motorsнинг ИПОси ўтказилади. Бир қатор бошқа давлат корхоналари хусусийлаштириш бошланишидан олдин трансформациядан ўтиши керак.
Хусусан,
– 2022 йил 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022-йил якунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (ИПО) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, “Иссиқлик электр стансиялари” АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишлари бошланади;
– 2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида “Ўзбекгидроенерго” АЖни ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Бунда, янги кичик ва ўрта гидроелектростансияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади.
Жорий йилнинг 1 сентябрга қадар "Uzbekistan Airways" АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (ИПО) ишлари бошланади.
Шунингдек, 2022 йил 1 августига қадар халқаро инвестиция банки ва консултантларни жалб этган ҳолда, “UzAuto Motors” АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисмини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштирсин (ИПО) ва бу корхонанинг қолган улушини ҳамда “UzAuto Motors Powertrain” АЖ, “Самарқанд Автомобил заводи” МЧЖни стратегик инвесторларга сотиш стратегияси Вазирлар Маҳкамасига киритилади, дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ