Эронда Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битиклари аниқланди

Сақлаш
17:01 / 14.04.2022 916 0

Маданий мерос агентлиги директори биринчи ўринбосари ва Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғининг Эрон Ислом Республикасидаги  хизмат сафари давомида Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битиклари аниқланди. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

 

Қайд этилишича, Эроннинг шимоли-ғарбида Темурийлар даврининг кўплаб маданий мерос обидалари мавжуд. Амир Темур Эронга ташрифи давомида Машҳад провинциясидаги Тойинобод шаҳрида шайх Абу Бакр Зайн-ул Обиддин Тоййибиний билан учрашган ва у билан дўстлашиб қолган. Узоқ йиллар давомида у билан (мактуб) ёзишиб турган. Ушбу дўстлик ҳурмати Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух Мирзо Тойинобод шаҳрида ажойиб масжид қурдиради. Масжид бугунги кунга қадар сақланиб қолган ва кўплаб алломаларимизнинг дўстона муносабатларини ўзида муҳрлаган. Масжиднинг деворида юқори мартабали меҳмонлар учун ҳурмат девори бўлиб, уларда меҳмонлар ўз тилаклари ёки битикларини ёзиб қолдиришган. Уларни кўздан кечираётиб, ажойиб янгилик – Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий битикларини кашф этдик”, дейди агентлик директори биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев

 

 

Маълум қилинишича, айни дамда битикларни илмий жиҳатдан ўрганишга доир ишлар олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//