Жамият
Вазирлар Маҳкамасининг “Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифа ва функцияларини бажаришда волонтёрлик фаолияти йўлга қўйилади.
2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон ёшлар портали негизида волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.
Платформада волонтёрларнинг ижтимоий аҳамиятга молик тадбир, лойиҳа ва акциялардаги иштироки, шунингдек, давлат органлари фаолиятига кўмаклашган даври;
волонтёрлар гуруҳига киритилган волонтёрларни ҳисобга олиш;
ҳудудлар ва фаолият йўналиши бўйича волонтёрлик ёрдамини жалб қилишга қизиқиш билдираётган давлат органлари рўйхати ҳамда уларнинг тадбирлари, лойиҳалари ва акцияларини жойлаштириш;
давлат органларининг волонтёрлар билан ишлашига оид методик тавсияларни жойлаштириш;
волонтёрлик фаолиятини чет элда амалга ошириш каби ҳолатлар қайд этиб борилади.
Ёшлар ишлари агентлиги ушбу платформа фаолияти ва унинг доимий қўллаб-қувватланишини таъминлайди.
Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари волонтёрлар жалб этиладиган йўналишлар рўйхати ва ички йўриқномасини тасдиқлайди.
Волонтёрлар комиссия томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Волонтёрлик гуруҳларнинг фаол аъзолари давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.
Давлат органларининг ёшлар билан ишлашга масъул бўлган раҳбар ўринбосарларига (маслаҳатчиларига) волонтёрлар билан ишлаш ваколати юклатилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ