
Жамият
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоевнинг маълум қилишича, 2022 йилнинг январь-март ойларида ўтказилган тадбирларда тадбиркорлик субъектлари, энерготизим корхоналари, давлат ташкилотларида жами 221 та ноқонуний ҳолат аниқланди. Натижада энерготаъминот корхоналари жами 40,3 млрд.сўм етказилган зарарни қайта ҳисоб-китоб қилди.
Аниқланишича, 277 та истеъмолчи 12,8 млн.кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Бунинг натижасида, тизимга 5,7 млрд.сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, ва Тошкент вилоятларида аниқланди.
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чораги давомида электр тармоқларининг муҳофаза зоналарига ноқонуний равишда қурилган объектларнинг 10 263 таси хатловдан ўтказилди. Уларнинг 7206 таси бўйича тузилган далолатномалар маҳаллий хокимликлар, ижроия судларига тақдим этилган. Электр энергетика тизими корхоналарида содир бўлган жами 5 та бахтсиз ҳодисалар махсус текширилиб, ҳужжатлар тегишли идоралар тақдим этилди, деди Н. Норбобоев.
Маълум қилинишича, энергетика тизими корхоналарида ишларни хавфсиз ташкил этиш, бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида инспекциянинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан аниқланган тизимдаги 109 та корхоналарда хавфсизлик техникаси қоидаларини бузганлик учун 18 та бригадалар иши тўхтатилди.
Илм-фан
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ