
Жамият
Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидалари тасдиқлангани хабар қилинганди. Қайд этилишича, 1 майдан кучга кириши режалаштирилган йўл ҳаракати қоидаларида олд ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади. Қўшимча қилинишича, ҳужжатнинг 9-бандида конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиши керак.
Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлигига 7 ёшгача бўлган болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлганларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолдан ташиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш топширилган.
Аввалроқ ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани ҳақида хабар берилганди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ